Янги асрнинг ўзгармас талаби—огоҳлик!

Жорий йилнинг 16 март куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида “Янги асрнинг ўзгармас талаби—огоҳлик” мавзуидаги учрашув ўтказилди. “Ўзпахтасанотэкспорт” холдинг компанияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда холдинг компания тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этди.

Тадбирни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари, “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамияти Бош директори Жамшид Қодиров кириш сўзи билан очди ва мавзунинг муҳим аҳамияти хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Мазкур тадбирга таклиф этилган таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбеков ўз маърузасида Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятида тобора юксалиб бораётган обрў-эътибор, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг принципиал жиҳатлари, шу жумладан, мамлакатимизнинг дунё миқёсида эътироф этилган миллий тараққиёт йўл хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мутахассис бугун дунё сиёсий саҳнида кечаётган воқеа-ҳодисалар ва уларнинг мазмун-моҳияти, геосиёсий тўқнашувлар ҳамда қарама-қаршиликларнинг сабаб-оқибатлари, юзага келаётган турли хавф-ҳатарлар, минтақамизнинг ўзига хос мураккаб жиҳатлари ҳамда хавфсизликни таъминлаш масалалари хусусида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Учрашув давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан керакли жавоблар олишди.

Холдинг компания тизимда ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлардаги доимий фаол иштироки, сиёсий онги ва саводхонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари учун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби Қобилбек Каримбековга  “Ўзпахтасанотэкспорт” холдинг компаниясининг Фаҳрий ёрлиғи топширилди.