Объявления
“Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ акциядорлари
ДИҚҚАТИГА!
2023 йилнинг 05 июн куни “Openinfo.uz” сайтига чиқарилган “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги эълонида Йиғилиш ўтказилиш санаси 2023 йил 29 июн куни этиб белгиланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2023 йилдаги Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорига асосан жамият акциядорларининг йиллик йиғилишини ўтказиш санаси, рўйхатга олиш санаси ва акциядордар реестри шакллантириш саналари қўйидагича ўқилсин:
- Йиғилиш 2023 йил 03 июл куни соат 16-00 да Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, М.Улуғбек МФЙ, Наврўз кўчаси 2 уй “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ биносида ўтказилади.
- Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2023 йил 03 июл куни соат 15-00да бошланиб соат 16-00 гача давом этади.
- Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйҳати 2023 йил 23 июн ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, М.Улуғбек МФЙ, Наврўз кўчаси 2 уй “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ Тел: (99) 026-28-43.
“Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ ижроия органи
*****
“Зиёвуддин пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Зиёвуддин пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил “29” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 12:00да Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, М.Улуғбек МФЙ, Наврўз кўчаси 2 уйда жойлашган “Зиёвуддин пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 11:00 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.ziyovuddinptk.uz.
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг ўтган йиллар тақсимланмасдан қолган ва 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
7. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
8. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
9. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш.
12. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.
13. Жамиятнинг ўз самарали муддатини тўлиқ ўтаб бўлган (носоз, яроқсиз ҳолга келган ва таъмирталаб) асосий восита, асбоб ускуна ва инвентарларини жамият баланси ҳисобидан чиқаришни кўриб чиқиш.
14. Жамият ички аудит раҳбари Т.Жўраевнинг 2023 йил 01 апрелда ёзган “Жамият ҳисобида бўлган 245700,0 минг сўмлик картошка 2021 йил мобайнида ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан жамият харажатига олиб бориш тўғрисида”ги Билдириш хатини кўриб чиқиш.
15. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 84-моддасига асосан “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг асосий восита, инвентар ва асбоб ускуналарини баҳоланган қийматда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластер ташкилотига сотиш билан боғлиқ йирик битим тузиш юзасидан қарор қабул қилиш тўғрисида.
16. “Самарқанд пахта транс” МЧЖ тугатилганлиги сабабли жамият томонидан киритилган таъсис улушини баҳоланган қийматда сотиш масаласини кўриб чиқиш
17. “Самарқанд таъминот базаси” МЧЖ тугатилганлиги сабабли жамият томонидан киритилган таъсис улушини баҳоланган қийматда сотиш масаласини кўриб чиқиш
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 05 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 23 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Зиёвуддин пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, М.Улуғбек МФЙ, Наврўз кўчаси, 2-уй. электрон почта: azim_773@mail.ru, тел.:(99)026-28-43.
********
Мустақил Баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов
“Зиёвуддин пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида мавжуд активларни ҳамда жамиятда сақланаётган эҳтиёт қисмларни ва бутловчи материалларнинг бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март ПҚ-4633 сонли «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Карори ижросини таъминлаш мақсадида “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖда мавжуд активларни ҳамда жамиятда сақланаётган эҳтиёт қисмларни ва бутловчи материалларнинг бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган ёки тасдиқланган хужжатларнинг электрон PDFшаклида бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2023 йил 28 март соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс:141100, Самарқандвилояти, Пахтачи тумани М.Улуғбек МФЙ, Наврўз кўчаси 2 уй.
Маълумот учун телефонлар: (93) 528-84-03, (+998-99) 026-28-43.
Эълон жойлаштирилган сана: 2023 йил 23 март
Почта манзили: feruza_0127@mail.ru
-
Объявления о проведении Общего Собрания Акционеров 25.06.2022 года (0.00 Мб)
-
АО «Зиёвуддин пахта тозалаш» по итогам 2018 года объявляет конкурс на внешний аудит (0.00 Мб)
-
ВНИМАНИЕ АКЦИОНЕРАМ АО "Зиёвуддин пахта тозалаш" (0.00 Мб)
-
СОБЛЮДАЙ ИЛИ ОБЪЯСНЯЙ (0.00 Мб)
-
Корпоратив_бошқарув_тизимини_баҳолаш (0.00 Мб)
-
Аудитга эълон 2018 й якуни (0.00 Мб)